Ғуломжон Самадов: “Ёрқин из қолдирган сўз “Адолат” СДПга тегишли!”

10.01.2020 14:01:06

“Америка овози” мухбири Навбахор Имамова “Халқаро пресс клуб” модератори Ғуломжон Самадов ҳамда Халқаро матбуот маркази раҳбари Жалолиддин Усмонов билан сайлов якунлари тўғрисида интервью уюштирди.

Суҳбат давомида у “Сайлов жараёнлардаги чиқишларда эсда қоларли, ёрқин из қолдирган ташаббус ва фикрлар бўлдими?” мазмунидаги савол билан мурожаат қилди.

Ғуломжон Самадов саволга жавоб бераётиб сайлов қизғин кечгани, ноодатий ғоялар кўплаб илгари сурилганини таъкидлади. Мисол келтириш сўралганида журналист энг ёрқин из қолдирган сўз сифатида “Адолат” СДП партияси раҳбари Наримон Умаровнинг фикрини ёдга олди. “Мустақил Тергов департаменти тузиш таклифи 30 йиллик тарихда илк бор янгради”, дея эътироф этди у.

Маълумот ўрнида: Партия сайловолди дастурида қайд этилганки, бугунги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ИИВ ва ДХХ томонидан амалга оширилмоқда. Дастлабки тергов органларининг тарқоқлиги натижасида инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари юз бераётганлиги сайловчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бош прокуратура ва унинг қуйи органларининг тергов жараёни устидан назорат функцияси тобора пасайиб бормоқда. Ушбу ҳолатни бартараф қилиш, дастлабки тергов устидан назоратни кучайтириш мақсадида партия мамлакатда ягона тергов органи – Тергов қўмитасини ташкил этиш ташаббусини илгари суради.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Xysanov Aziz Ramazonivich
2020-01-11 20:06:43
juda ajoyib yangiliklar

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+