Гурланда лойиҳа доирасида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

28.01.2021 14:01:02

Маълумки,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилиб, юртдошларимиз эътирофидан ўрин олган – “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси давомида олиб борилган ишлар юртимиз ободлиги учун хизмат  қилаётгани қувонарлидир.

Партиянинг Гурлан туман Кенгаши ташаббуси билан  лойиҳа доирасида тумандаги қабристонларда  тозалик ишлари олиб борилмоқда.

Хашарга  туман ободонлаштириш бошқармаси  ишчи ходимлари ҳамда партия фаоллари  фаол иштирок этишмоқда.

Хусусан,  Гурлан туманида  61 та  масжид ва қабристонлар мавжуд бўлиб, республикамизнинг барча жойларидан юртдошларимиз  зиёрат сафарини амалга оширишмоқда.

Партиянинг туман Кенгаши, туман Ободонлаштириш бошқармаси  ҳамкорлигида масжид ва қабристонлар жумладан, “Усмон Саид бобо”, “Абдул Қаҳҳор Журжоний бобо”, “Қора алам бобо” ва бошқа бир қатор қабристонлар  ўт-ўлан ва  хазонлардан тозаланиб обод этилди.

Туманимизда  қабристонларни ободонлаштириш ишлари  давом этмоқда.

                                                                                                           Қурбоной  ҚЎЧҚАРОВА,

                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                   Гурлан туман Кенгаши раиси

 

                                                                                                             

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+