Гурланликлар партиянинг илғор ғояларини қўллаб-қувватлашди

04.12.2019 16:12:53

Маълумки,  мамлакатимиз бўйлаб партиянинг устувор шиорлари доирасида ташкил этилаётган митинг, акция ва сайллар юртдошларимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Натижада кенг жамоатчиликнинг  партиямизга бўлган ҳурмат-эътибори тобора ортиб бораётгани ҳар бир партия фаоли учун қувонарли бўлмоқда. Митинглар давомида юртдошларимиз томонидан "Адолат" СДПга билдирилаётган  ишонч партиядошларимиз зиммасига катта  масъулият ва юксак вазифаларни қўяётгани эътирофга лойиқдир.

Гурлан туманидаги маданият ва истироҳат боғида "Биз адолат тарафдоримиз" шиори остида ўтказилган митинг ҳам юзлаб гурланликлар  қалбидан жой олди. Кенг жамоатчилик, депутатлар, ёшлар, номзодлар иштирок этган тадбирда Гурлан туман аҳолиси ҳар жойда адолатни қарор топиши  учун адолатчилар билан курашиш истагини билдирдилар.

Иқтидорли ёшларнинг чиқишлари, викторина, савол-жавоблар йиғилганларга кўтаринкилик бағишлади.

Тадбир иштирокчиларнинг фаоллигида самарали кечди.

                                                                                              Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                  Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                              Хоразм  вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+