Халқ билан давлат бирдамлиги йўлидаги ислоҳатлар давоми

19.04.2020 18:04:00

Куни кеча “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамотчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида” Президент фармони имзоланди.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу фармон Президентимизнинг Олий Мажлис палатасига  йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан биридир. Унга кўра Жамоатчилик палатаси фуқаролар ва нодавлат нотижорат ташкилотларини бирлаштириш, уларни жамиятда қабул қилинаётган қарор ва фармонлар  бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш, мавжуд муаммоларни кўтариб чиқиш ва уларни муҳокама қилиш, ҳар бир муаммонинг ечимини топиш, улар бўйича Республика Президенти ва Олий Мажлис палаталари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларига таклифлар киритиш каби муҳим вазифалар белгиланиб, жамоатчилик учун долзарб бўлган масалалар юзасидан ўтказилган ўрганиш ва таҳлил натижаларини ҳар чоракда кўриб чиқиш амалиёти жорий қилинди.

Қувонарлиси шундаки, мазкур фармонда фуқаролар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ вакиллари, блогерларнинг сўз эркинлигига катта эътибор қаратилганлиги, фуқароларни ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқиқини ҳимоя қилиш ва ахборот эркинлиги кафолатларини таъминлаш бўйича муҳокамаларга жалб этиш каби муҳим масалалар ўрин олганлиги, шиддат билан ривожланиб келаётган юртимиз истиқболини юксалишига хизмат қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бунда энг аввало халқаро институтлар тажрибасини ўрганиш ва улар билан ҳамкорлик қилиш масаласи ўрин олганлиги ҳам мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни адолатлилик принципларига қурилганлигидан далолат бериб, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий-демократик жамиятни барпо этишдаги фаол иштироки, Президентимиз бошлаган халқ билан мулоқот қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича олиб бораётган ишларнинг давомидир.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг  “Mening fikrim” веб-порталини Жамоатчилик палатаси тасарруфига ўтказилиши ҳам бевосита жамоатчиликнинг ва фуқароларнинг ўз фикр мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдира оладиган ягона халқчил порталга айланишига хизмат қилиб, халқни янада ташаббускорликка чақирувчи муҳокамалар майдонига айланди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Жамоатчилик палатаси халқимиз билан жимият ўртасидаги бирдамликни бирлаштириб турадиган кўприк бўлиб, унда ҳар бир инсоннинг фикри мамлакатимиз ривожига хисса қўшса, не ажаб.

Дилноза МИРЗАМАҲМУДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+