Халқ билан мулоқот қалб билан мулоқотдир

31.01.2020 18:01:40

Ҳар ким яхши шароитда, барча имконият мавжуд бўлган муҳитда бахтли-саодатли яшашни истайди. Бундай эзгу орзу-истакни рўёбга чиқариш учун юртимизда барча саъй-ҳаракатлар ана шундай юксак мақсадга йўналтирилмоқда. Ташаббусларнинг жойлардаги ижросини тўлақонли таъминлаш эса олдимизда турган энг улкан вазифадир.

Шу боис, халқ орасига кириш, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўрнатиш ҳамда уларнинг дардини эшитиб, оғирини енгил қилишга кўмаклашиш бугунги кунда партия вакиллари ҳамда депутатларнинг энг долзарб вазифаларидан бирига айланди.

Айни пайтда ўз олдига халқ турмушини фаровон этишдек буюк мақсад ва вазифаларни режалаштириб олган Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидан тузилган ишчи гуруҳлари шаҳар ва туман ҳудудларидаги  маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, маҳалла аҳлининг ҳаёти, турмуш тарзи билан танишиб,  қийнаётган муаммолар билан қизиқяпти, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказмоқда. 

Хусусан, мазкур ишчи гуруҳлари томонида Термиз тумандаги “Каттақум” МФЙ ҳудудида  жойлашган юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилди, қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражаси ўрганилди. МФЙ ҳудудида жойлашган 12 хонадонга ташриф буюрилиб, 15 нафар фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиб иссиқхоналар қуриш, паррандачилик, лимон ва ёнғоқ дарахтларини экиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Аҳоли билан мулоқотлар жараёнида “Каттақум” МФЙ  ҳудудида  истиқомат қилувчи фуқаро Н.Жумаева тумандаги ўсимликлар клиникаси ишламаётганлиги сабабли лимонига ҳашаротлар кўпайиб кетиб касалланганлиги, ўсимликлар клиникасини ишлатишни, фуқаро М.Абилов тоза ичимлик суви йўқлиги тўғрисида, фуқаро Ў.Маматқулов мактабда болалар боришида канални устидан кўприк қўйиб беришини сўраб мурожаат қилди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шуҳрат Хаитов томонидан “Каттақум” МФЙ  худудида  истиқомат қилувчи фуқаро Н.Жумаеванинг тумандаги ўсимликлар клиникаси ишламаётганлиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан туман Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлимига, фуқаро  М.Абиловнинг тоза ичимлик суви йўқлиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан туман Сувоқова бўлимига,  депутатлик сўрови юборилди. Ишчи гуруҳи томонидан “Каттақум” МФЙ худудида яшовчи  фуқаро Ў.Маматқуловнинг мактабда болалар боришида канални устидан кўприк қўйиб беришини сўраб қилган мурожаати юзасидан маҳалла раиси билан учрашилиб, тегишли чоралар кўрилиши тушунтирилди.

Шунингдек, мазкур ишчи гуруҳи томонидан тоғли туманлардан бири Бойсун туманидаги “Тоқчи” МФЙ ҳудудида  жойлашган МФЙ ҳудудида жойлашган хонадонларга ташриф буюрилиб, фуқаролар  билан суҳбатлар олиб борилди.

Юзма юз мулоқотлар жараёнида  ҳудудда истиқомат қилувчи  фуқаролар Холиқов Анвар, Райимова Холида ва Мардонов Равшанлар иш билан таъминлаш тўғрисида, фуқаро Мусаева Райхона табиий газ таъминоти ҳақида, фуқаро Дониева Парвона маҳалла кам таъминланганлик нафақаси берилмаётганлиги тўғрисида, фуқаро Жалолов Нарзулло бобо маҳалла фуқаролар йиғини уларнинг ҳолидан хабар олмаётганлиги тўғрисида шикоят қилишди.

Мазкур мурожаатлар юзасидан фуқаролар Холиқов Анвар, Райимова Холида ва Мардонов Равшанларни ишчи гуруҳ ҳамкорлигидаги туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари ишсизлар рўйхатига олиб, имтиёзли кредит бериладиган бўлди.

Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан фуқаро Мусаева Райҳонага давлатимиз суюлтирилган газ билан босқичма-босқич таъминланаётганлиги тўғрисида тушунтирилди.

Яна шунингдек, мулоқотлар давомида “Тоқчи” МФЙ вакиллари Дониева Парвонага кам таъминланганлик нафақаси масаласида ёрдам беришини ҳамда  Жалолов Нарзулло бобонинг ҳолидан хабар олиб туришликни ўз зиммасига олди.

–  Одам ёш ўтгани сайин соғлигини йўқотиб,  тўшакка михланиб қолса меҳр-муҳаббатга, эътиборга жуда мухтож бўларкан. Партия фаоллари ҳолимни сўраб уйимга кириб келганларида бошим осмонга етди, дардим енгиллашгандек бўлди. Эътибордан кўнгилим тоғдек кўтарилди. Юртимизда инсон қадри нақадар улуғ эканидан ғурурланиб кетдим. Эътибордан миннатдорман-,дейди 90 ёшли кекса меҳнат фахрийси Нарзулло бобо Жалолов.

Ишчи гуруҳларнинг аҳоли билан мулоқотлари давом этмоқда.

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

 

        

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+