Халқ дипломатиясининг янги кўриниши

20.04.2020 15:04:30

Пандемия даврида мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир иш, олиб борилаётган ислоҳот ва қабул қилинаётган Қарор ва Фармонлар барчамизнинг диққат-эътиборимизда. Шу билан бирга уларнинг қанчалик халқ манфаатлари учун хизмат қилиши ҳам ҳар бир фуқаро учун ниҳоятда аҳамиятлидир.

Президентимизнинг 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди ва унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги  Жамоатчилик палатаси  ва ҳар бир ҳудудда  унинг бўлимлари ташкил этилмоқда.

Қувонарлиси, Жамоатчилик палатаси таркибида турли соҳа ходимлари бўлиб, ҳудудларда фаолият олиб бораётган ННТлар, илмий доира, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари жалб этилади. Уларнинг ҳамжиҳатликдаги фаолияти асосида эса Давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни узвий йўлга қўйиш, аҳолининг турли қатламлари ўртасида мулоқотни самарали ташкил этиш, уларнинг ижтимоий манфаатларини мувофиқлаштириш, фикрини тизимли ўрганиб боришда янги кўрсаткичлар қўлга киритилиши, шубҳасиз.

Аъзолар таркибида турли соҳа вакилларининг бўлиши аҳоли ўртасида ўрганишлар олиб боришни осонлаштиради. Муаммоларни атрофлича таҳлил қилиш имконини беради. Жамоатчилик мониторинги самарали ташкил этилади. Қолаверса, Давлат ва жамият ўртасидаги кўприкнинг янада мустаҳкамланиши, нафақат ҳудудларнинг балки мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамияти ўртасидаги рейтингини янада яхшилашда муҳим таъсир кучига айланади.

Шубҳасиз, жамоатчилик палатаси халқ дипломатиянинг янги ва замонавий кўриниши бўлиб, халқимизнинг манфаатларини таъминлашга, уларнинг мақсадларига хизмат қилади.

 

 Шерзод КАРИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Imomnazarov Komiljon Kosimovich
2020-04-21 23:46:41
Albatta yuqoridagi fikrlarga qushilaman be shu yangi tashkillanadigan palataning xududlardagi boʻlimlaridagi xodimlarni toʻgʻri tanlab joyiga qoʻyish muhim deb xisoblayman.

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+