Халқ хизматида эканимиздан мамнунмиз

20.04.2020 10:04:01

Пандемия бошланиши билан Президентимиз бошчилигидаги ҳукумат аъзолари вақтида чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ҳалкни бу кўринмас балодан кўксиларини қалқон қилиб ҳимоя қилдилар. Бугунги кунда Ватанимиз ҳимоячилари бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими ходимлари куну-тун тинмай меҳнат қилмоқдалар.

Гиппократ қасамига содиқ, жонкуяр шифокорларимиз ва ҳамширалар ўз бурчларини олдинги ўринга қўйиб, оила аъзолари, фарзандлари, ота-оналаридан узоқда ҳаётлари ва соғлиқларини хатарга қўйиб, одамларни даволаб ҳаётларини сақлаб қолмоқдалар.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари халк тинчлиги йўлида пандемия вақтида ҳуқуқбузарликлар ва халқ орасида нотинчликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида аниқ режа асосида кечаю-кундуз,  об-ҳаво инжиқликларига қарамай хизмат қилмоқдалар. Бу билан жасур Ватан ҳимоячилари яна бир бор Ўзбекистон халқига ўз фидойиликлари ва жасурликларини исботладилар.

Озиқ-овқат ва савдо ходимларининг меҳнатларини алоҳида айтиш лозим. Ҳар қандай шароитда ҳам, карантин бўлишига қарамай улар ҳам жонбозлик кўрсатиб халқнинг озиқ-овқат таъминотини ўйлаб, барча эҳтиёт чораларни кўриб меҳнат қилмоқдалар.

Ватанимиз келажаги - ёшлар. Вақтида тўғри қабул қилинган қарорлар, сиёсий кўрсатмалар ёшларни содир булаётган воқеаларга реал назар билан қарашни шакллантирмоқда. Ватанимиз ёшларининг бугунги синовли кунларда таълим олишларини узлуксиз давом эттиришларини тъминлаш мақсадида Халқ таълими ходимлари маъсулиятни ўз зиммаларига олдилар. Карантин эълон қилиниши биланоқ энг илғор, олий тоифали педагогларни жалб қилиб, телевизион дарслар,сайтлар ва программалар ишлаб чиқилди.

Ҳукуматимиз ўқувчилар билим олишлари учун ота-оналар маъсул эканлиги ҳақида кўрсатма бергач, болалар уйда таълим ола бошладилар. Кўпчилик ота-оналар устозлик машаққатини тушуниб етдилар.

Шу билан бирга ўқитувчилар тамонидан йўл қўйилган хатолар устидан кулиш, танқид қилиш ҳолатлари ҳам бўлди. Биз педагоглар бўш аудиторияда, камералар қаршисида, болаларнинг кўзларига қарамай, улар билан жонли мулоқот қилмай, дарс ўтиш машаққатини жуда яхши биламиз. Бундай ҳолатда инсон ҳатто санани ҳам унутиб қўйиши мумкин. Шундай оғир шароитга карамай, фидойи ўқитувчиларимиз  болаларга билим бериш учун ҳар бир ота-она билан боғланиб, масофавий дарслар ўтмоқдалар, ўқувчиларнинг бажарган вазифаларини текширмоқдалар.

Ҳукуматимиз тамонидан чуқур ўйлаб кўрилаётган чора-тадбирларга амал қилмаётган, тартиб бузаётган кишилар ҳам учраб турибди. Биз олдингидан кўра ҳушёрроқ, тартиблироқ ва маъсулиятлироқ  бўлишимиз керак.

Бу кўринмас ёвни албатта биргаликда енгамиз!

 

Сайёра НАЖМИДДИНОВА,

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги

141-умумтаълим мактаби директори

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+