Халқ хоҳишининг ифодаси

27.01.2021 20:01:40

Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йилда ўтказиладиган “давлат ва халқ ҳаётидаги муҳим сиёсий ҳодиса” — президентлик сайловлари масаласига тўхталиб ўтганди. Ўшанда Шавкат Мирзиёев Марказий сайлов комиссияси “бўлажак сайловларнинг миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши” лозимлигини таъкидлаган эди.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда Президент сайловлари октябрь ойида ўтказилиши  кутилмоқда.  Албатта, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартлари асосида сайлов қонунчилиги янада такомиллаштирилишига хизмат қилади. Бу эса  сайлов жараёнлари очиқ ва ошкора ўтиши таъминлайди. Шу билан бирга, сайловлардан кейин олий давлат органларини ўз вақтида шакллантириш ва муҳим сиёсий қарорларни қабул қилиш учун замин яратади.

Қонун лойиҳасида  халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари институти тугатилади ва уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) сайлов комиссиялари зиммасига юкланади.

Шу билан бирга, хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик ҳисобида бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби, шунингдек, чет давлатларда сайловчилар яшаётган ёки ишлаётган жойида кўчма қутиларда овоз беришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан назарда тутилаётган янгиликлар Марказий сайлов комиссияси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, шунингдек қатор мутасадди идора ва ташкилотлар иштирокида муҳокама қилингани  қонунчилигимизни  янада демократик тамойилларга тўла мос келишини таъминлайди.

Сайлов қонунчилигига оид киритилаётган ўзгартиришлар бу албатта халқаро  умумэьтироф этилган  қоидаларга янада мувофиқлигини таъминлаш  баробарида мамлакамизни халқаро  майдонда  сиёсий нуфузини ортишига хизмат қилади.

 

Бобур МАМИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+