Халқ ишончини амалий ишлар билан оқлашимиз керак

04.03.2020 18:03:09

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишидаги нутқида:  “Парламент халқ иродасининг ҳақиқий кўзгуси бўлиши зарур” деган улуғвор ғояни амалда намоён этишингизни кутмоқда. Ана шундай ишонч, ҳурмат ва эътиборга муносиб бўлиш – бу жуда катта бахт. Бағрикенг, меҳнаткаш ва олижаноб халқимизнинг ана шу ишончини ҳар биримиз ўз жойимизда амалий ишлар билан оқлашимиз керак. Бу бизнинг нафақат фуқаролик, балки энг аввало, она Ватанимиз олдидаги фарзандлик бурчимиздир” дея  янги сайланган депутатларга ҳақли равишда катта умид ва ишонч билан қараётганини таъкидлаб ўтди.

Депутатларимиз беш йиллик муддатлари давомида давлатимиз раҳбарининг  белгилаб берган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, ўз сайловчиларига берган ваъдасининг устидан тўлиқ чиқиши, партиямиз обрўсини сақлаши, нуфузини янада юксалтириш  мақсадида   жиддий ҳаракатни бошлаб юбордилар. Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси асосида ҳар бир депутат  алоҳида “Йўл харитаси”ни тузиб, сайлов вақтида билдирган барча ташаббусларини яхлит тизимга солиб, халқ ишончини оқлаш йўлида баҳоли қудрат ҳаракат қилмоқда. 

Жумладан, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов ва Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши Депутати Анваржон Нурматов Ангрен  шаҳар аҳолиси билан учрашиб,  “Янги обод”, “Зарбулоқ”, “Опартак” ҳамда “Дукент” қўрғони ҳудудларидаги мавжуд муаммоларни ўрганиб чиқдилар. Носиржон Аминов келиб тушган барча муаммоларга ижобий ечим топиш учун тегишли мутасадди идораларга  кўрсатмалар бериб, уларнинг  ижроси таъминланишини ўз назоратига олди.

Сайловчилар билан учрашув давомида депутатимиз Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маьлумот бериб ўтди. Шунингдек,  барчани Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган  “Бир фуқаро - бир кўчат” акциясида фаол иштирок этиб, Ангрен шаҳрини янада кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш, кўчалар озодалигини таъминланишида ўз ҳиссаларини қўшишга чорлади.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+