Халқ ишончини қозониш осон иш эмас

19.02.2020 21:02:53

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сурхондарё  вилоят Кенгашида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 25 йиллиги муносабати билан  вилоят Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда партиянинг вилоят ва туманлар Кенгашлари вакиллари, фаоллар, депутатлик гуруҳлари, фахрийлар иштирок этишди.

Тадбирни партиянинг туман кенгаши раиси Рустам Ҳамраев кириш сўзи билан очиб, ўтган 25 йил давомида партия ташаббуси билан амалга оширилган чора-тадбирлар, депутатлар томонидан лойиҳалар доирасида олиб борилган ишлар ва истиқболдаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг сўзга чиққан фахрийлар ҳамда кўп йиллик фаолиятга эга бўлган партия вакиллари фаолият давомида амалга оширилган лойиҳалар, олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари юзасидан иштирокчиларга сўзлаб беришди. Хусусан, ташкилий ишлар бўйича раис ўринбосари Исроил Қурбонов, партия вилоят Кенгаши ижрочи котиби Шуҳрат Хаитов, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати Қизларшой Раҳматова ва «Аёллар қаноти» раиси Дилафрўз Раҳматова, партиянинг Бойсун туман Кенгаши раиси Тоҳир Имомқуловларнинг сўзлари  иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

 Қизларшой Раҳматова, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати:

 - Бугун шиддат билан ўзгараётган замонда “Адолат” социал-демократик партияси замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир талабларига жавоб бера олишга интилмоқда. Етакчи сиёсий куч сифатида мамлакатимиз сиёсий майдонида ўзининг ташаббусларини илгари сурмоқда.
Партиянинг сиёсий кучи албатта, унинг мафкура ва ғояси, қолаверса, фаол аъзолари, электорати орқали намоён бўлади.

Бугун партиямиз сиёсий майдонда ўз мавқеини юқори даражада тиклаб, адолат ғояларинини амалга оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Мен  кўп йиллардан буён шу партияда фаолият юритиб келаман,  депутат сифатида бир неча йиллардан бери халқ орасида юриб мурожаатларини ўрганиб келаман. Иш  тажрибамдан яхши биламан – депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва унга муносиб бўлиш – бу осон эмас. Бундай шараф ҳар кимга ҳам насиб этмайди.  Президентимиз айтганидек, депутат – фикри зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс.  Нафақат депутат, балки ҳар бир партия вакили халққа яқин бўлса, оғирини енгил қилса унинг ҳурмат обрўйи ана шундагина кўтарилади. Ана шундагина партиянинг мавқеи халқ орасида баланд бўлади Бу борада айтиш мумкинки, сафдошларимиз томонидан халқимиз орасида адолат тамойилини баланд кўтариб, ўз мақсади, ўз йўлини белгилаб олишга эришилган.

Шунингдек, тадбир сўнггида партиямизнинг 25 йиллиги муносабати билан  фахрийлар ҳамда фаоллар  партиянинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+