Халқ розилиги йўлидаги жонкуярлик

23.02.2021 14:02:08

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган кўрсатмалари ҳамда партия Сиёсий Кенгашнинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида партиямиз фаоллари ташаббуси билан воҳамизнинг барча ҳудудларида  ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиш ҳамда  уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш орқали  қалбларига шодлик улашиш каби хайрли ишлар қизғин паллада.

Хусусан, партиянинг Хива туман Кенгаши хамда Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутати Отахон Машарипов билан ҳамкорликда "Гандимён" маҳалласида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар ҳолидан ҳабар олиш ва уларни ўйлантираётган муаммоларни ечимини топиш мақсадида аҳоли хонадонларига ташриф буюришди. Ўрганиш жараёнида "Юз боши" кўчаси 125-уйда яшовчи 1993-йилда туғилган Бунёдбек Мадраҳимов  "Кичик чаноқ саратони" ташхиси қўйилганлиги сабаб дори-дармонларини сотиб олиш учун моддий томондан қийналаётгани юзасидан мурожаат этди. Фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди. Депутат Отахон  Машарипов томонидан ҳомийлик кўрсатилди ва 1.000.000 (бир миллион) сўм миқдорида моддий ёрдам берилди. Шунингдек, жигар циррози  касаллигига чалинган  "Озод юрт" кўчаси 5-уйда яшовчи 1963-йилда туғилган Зулфия Жуманиёзова  ҳам   даволанишдаги қийинчиликларини баён этиб,  моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Зулфия Жуманиёзова, мурожаатчи:

Бир неча йилдан буён оғир хасталик билан оғриниб келмоқдаман. Партия фаоллари доим ҳолимдан хабар олиб туришади. Дориларимни сотиб олиш учун  маблағ томондан қийналиб турган бир пайтда   депутатимиз дардимга малҳам бўлди. Дориларим учун катта суммадаги маблағ билан таъминлади. Саломатлигимиз учун жон куйдираётган Отахон Машариповга  миннатдорлик билдираман. Юртимиз тинч, саховатпеша инсонлар омон бўлсин!

Саховатпеша партиядошларимизнинг бу каби хайрли  амаллари  турмуш қийинчиликларидан азият чекиб келаётган юртдошларимизга  таянч вазифасини ўташи билан бир қаторда,  партиямизнинг мақсад ва вазифаларини ҳаётга тадбиқ этишдаги ўрни беқиёсдир.

Ҳудудимизда  партиямиз фаоллари  томонидан  бу каби сохават ва кўмак  тадбирларини ташкил этиш  давом этмоқда.

 

                                                                                                       Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                 Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                       Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+