Халқ вакилининг меҳнати серқирра ва масъулиятлидир

09.06.2020 16:06:46

Бугунги кун депутати сессияларда иштирок этиб “Депутатлик вазифамни бажардим, куним ўтди бўлди” деб ўйласа адашади. Депутат ўзи сайланган ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий тадбирларда ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этиши, аҳолининг муаммоси-ю, таклиф-ташаббуслари билан яқиндан таниш бўлиши керак, айниқса ҳозирги синовли кунларда депутатнинг бу фазилатлари жуда муҳим.

Шундан келиб чиққан ҳолда, 48-Даштак сайлов округида коронавирус инфекцияси ҳақида фуқароларга, сайловчиларга батафсил маълумот бериб, карантин талабларига қатъий амал қилиш лозимлиги ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бораяпман. “Саховат ва кўмак” хайрия марказлари томонидан муҳтож оилаларга етказиб берилаётган маҳсулотларни тарқатишда ўз ҳиссамни қўшиб келмоқдаман. Шу билан бир қаторда улар томонидан ўртага ташланган масалаларга ечим топиш йўлида ўз депутатлик ваколатимдан фойдаланяпман.

48-Даштак округидаги аҳолини маълум қилишича, “Пулмуғоб” ва “Қовчинон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 80 дан ортиқ симёғочлар таъмиртилиб ҳолатда, янги трансформатор зарур. Билдирилган мурожаатлар асосида вилоят электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови билан мурожаат қилдим. Сўровимга жавобан мазкур ҳудуддаги симёғочлар “манзилли дастур”га киритилганлиги, жорий йилнинг 3-чорагида яроқсиз симёғочлар навбати билан янгисига алмаштириш борасидаги чора – тадбирлар белгилангани маълум қилинди.

Шунингдек, Панжакент кўчасининг Пулмуғоб кўчасига туташган қисмида светафор йўқлиги сабабли авторанспорт воситалари тирбандлиги ҳамда аҳоли учун йўлнинг қатнов қисмидан ўтишида муаммолар юзага келаётганлиги сабабли шу ҳудудда пиёдалар йўлакчаси ҳамда светафор ўрнатиб беришни сўраб Самарқанд тумани ички ишлар бўлимига депутатлик сўрови чиқардим. Бугунги кунда пиёдаларнинг хавсизлиги учун пиёдалар йўлакчаси ўрнатилди. Светафор ўрнатиш борасидаги ишлар яқин вақт ичида амалга оширилиши маълум қилинган жавоб хати олдим.

 

Санобар МИРСАИДОВА,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+