Халқ вакиллари тарғиботни кучайтирди

26.03.2020 15:03:31

Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб коронавирус пандемиясининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари билан бирга хайрли ишлар ҳам амалга оширилмоқда. Аҳоли саломатлигини ўйлаб қилинаётганган бундай савоб ишларда Ўзбекситон «Адолат» СДПдан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши депутати Ф.Палванова тумандаги «Кунхожа» МФЙда бўлиб, ушбу маҳалладаги кам таъминланган аҳоли вакилларига бепул тиббий ниқоблар ва тиббий қўлқоплар тарқатди.

Шу каби учрашувларда аҳолидан бундай вазиятда ваҳима кўтармаслик, ваҳимага ҳеч қандай асос йўқлиги, фақат вирусдан сақланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш энг тўғри йўл эканлигини таъкидлаб, ўзининг, оиласининг ва халқнинг саломатлиги учун уйда ўтиришлари сўралмоқда.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+