Халққа қайишган депутат

13.08.2020 14:08:16

Халқ вакиллари бўлган депутатларнинг  сайловчилари олдидаги бурч ва маъсулиятини янада чуқурроқ номоён қиладиган, сайловчиларига берган ваъдаларини чиройли қилиб устидан чиқадиган синовли дамлардамиз.

Хусусан, Шовот туман Кенгаши депутати Хурсандбек Исмоилов, нафақат сайловчилари балки партия вилоят Кенгашининг ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари орасида ўзининг жонкуярлиги ва маъсулияти билан тилга олинмоқда. 

У жорий йилда 100 нафарга яқин ёшларни  ҳамда “Темир дафтар” га киритилган 45 нафар фуқарони Uztex Group MChJ QK га ишга жойлаштиришга эришди.

Кам таъминланган оила аъзоларидан 35 нафар хотин-қизни тикувчилик касбига қайта тайёрлаб бандлигини таъминлади.

“Кат қалъа” маҳалласида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган уч нафар фуқарони ўз қарамоғига олиб мунтазам моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Маҳалла фуқароларининг мурожаатига асосан, депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан маҳалла ҳудудига тоза ичимлик суви қувурлари ётқизилди ва маҳаллада сув таъминоти яхшиланди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 19 майдаги субсидиялар ажратиш тўғрисидаги Қарори доирасида  эхтиёжманд оилаларнинг тўрт нафарига иссиқхона қуришда амалий ёрдам берди ҳамда икки нафар хонадонни  қиммат нархдаги суғориш мосламаси билан таъминлади.

Шунингдек, туманда янги иш фаолиятини бошлаган нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқиш М-АЛИ ГРОУП кархонаси раҳбари Иқболой Дўсчанованинг мурожаатига асосан, депутат томонидан туман бандликка кўмаклашиш бошқармасига чиқарилган депутатлик сўрови эътиборга олинди ва корхонанинг 10 нафар ишчи-ходимининг малакасини ошириш учун ҳар бирига 879 минг жами 36 млн сўм субсидия ажратилди.

"Олтин қалъа" маҳалла аҳолиси маҳаллада жойлашган трансфарматор паст кучланишли экани  сабаб хонадонларидаги маиший-техника буюмлари куйиб қолаётгани, электр токида узилишлар бўлаётгани тўғрисидаги эътирозлари ҳам депутатнинг тегишли ташкилот раҳбарларига чиқарган сўрови орқали бартараф этилди. Маҳалла аҳолиси учун юқори кучланишли трансфарматор қурилиб ишга туширилди. Фуқаролар электр токи билан боғлиқ муаммолардан ҳоли бўлишди.

Бир неча сония олдин мақолани тайёрлаш юзасидан депутатга телефон орқали мурожаат этганимда, у меҳнат таътилидан фойдаланиб “Хунармандлар” маҳалласидаги сайловчилари холидан хабар олиб, муаммоларини ўрганаётган пайти экан.

“Ҳунармандлар” маҳалласи аҳолисининг электр токи пастлигидан қийналаётгани, ички йўлларнинг яроқсиз холатга келиб қолгани, бандлик масаласидаги муаммолари депутат томонидан эътиборга олинди.

Депутат электр токи пастлиги юзасидаги масаласи бўйича туман электр тармоқлари кархонаси мутасаддилари билан жойнинг ўзида муаммони ўрганиб тез кунда ҳал қилишни билдирди.

Сайловчиларининг соғлиги, уларни тез-тез тиббий кўрикдан ўтказиш масаласи доим депутатнинг диққат марказидан жой олган.

Келгуси режалари тўғрисида депутатга юзланганимда, ҳар бир оилада сифатли турмуш шароитини шакллантириш учун иш бандлиги энг муҳим долзарб масала экани  шу боис иккинчи ярим йилликда ишсиз қолган яна 200 нафар фуқарони иш билан таъминлашни режалаштирганини маълум қилди.

Бир сўз билан айтганда, айни қийин дамларда Х.Исмоилов депутат сифатида сайловчиларига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ керак эканини маъсулият билан  ҳис этиб халққа қайишмоқда.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+