Ҳар соат халқ билан мулоқотга киришаётган “Адолат”чилар

20.11.2019 16:11:58

Фуқароларда янгиланаётган жамиятга нисбатан чуқур дахлдорлик ҳиссини пайдо қилмоқдалар, янги интилиш, ташаббусларга йўл очмоқдалар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё  вилоят ва Касби туман Кенгаши томонидан Касби туманидаги Истироҳат боғида “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш-давр талаби” шиори остида “Адолат сайли” акцияси ташкил этилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, тиббиёт, маданият, халқ таълими ходимлари, санъаткорлар, ижодкорлар ва кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан мамлакатимизда қатор соҳалар каби тиббиётни ривожлантириш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш борасида талай ишлар амалга ошириб келинмоқда. Албатта унинг негизида халқимиз саломатлигини кўз қорачиғидек асраш, ўсиб келаётган ўғил-қизларимизнинг мукаммал ривожланишига эришишдек улуғ мақсадлар мужассам.

Акцияда сўзга чиққан партия фаоллари шулар хусусида тўхталиб, Сайловолди дастурда ҳам бу борада бир қатор ташаббуслар илгари сурилаётганини, хусусан, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва соҳада тизимли ишларни кучайтириш учун “Тиббий маданиятни ошириш” давлат дастурини қабул қилиш лозимлигини таъкидлашди. Шунингдек, партия тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, замонавий, юқори технологияли, самарали тез тиббий ёрдам хизматини шакллантириш, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш таъминоти  тизимини мустаҳкамлаш, фармацевтик саноатни ривожлантириш тарафдоридир. “Адолат” СДП аҳолига республика, вилоят ва туманда юқори юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш тизими самарадорлигини таъминлаш учун курашаверади.

“Адолат сайли” акциясида партия фаоллари жарроҳлик, урология, кардиология, кўз микрожарроҳлиги, акушерлик ва гинекология, педиатрия, терапия, тиббий реабилитация каби йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган тиббий марказлар ишини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлашини қайд этишди.

Тадбирда иштирок этган таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.

                                                               Адҳам САЙНИЯЗОВ,

                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

                                      ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+