Ҳар соҳада фаол партиядошлар

10.06.2020 18:06:38

Мамлакатимизда рўй бераётган пандемия шароитидаги қийинчиликларга қарамай, партиядошларимизнинг карантин талабларига риоя қилган холда, ҳар соҳада фаоллашиб бораётганини кузатиш мумкин. Жумладан, “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида бўладими, таморқадан самарала фойдаланиш масаласи, фуқароларнинг қийнаб келаётган муаммоларини ечимини топиш ва хокозолар.

Мамлакатимизда долзарб ва устивор йўналишлардан яна бири томарқалардан унумли фойдаланиш ҳамда пиллачиликни ривожлантириш масаласида ҳам партиядошларимиз жонбозлик кўрсатишмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ва партия вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ишчи гуруҳ  чекка туманларда бўлиб пиллакорлар хонадонларига ташриф буюришди. Улар билан дилдан сухбатлашишди.

Дилмурод Норметов, партиянинг вилоят Кенгаши туманлараро ижрочи котиби, ишчи гуруҳ аъзоси:

– Туманларда ипак қурти боқилаётган хонадонларда бўлдик, ипак қуртини боқиш шароити, хона харорати, тозалик, тут баргларининг етарлилик даражаси ва бошқа тегишли масалалар хусусида иш ўргандик. Пиллакаорларга соҳа мутахасисларнинг  тегишли тавсиялари билан бир қаторда, уларга маънавий кўмак берганимиздан хурсандмиз.

Ишчи гуруҳ фаолияти бир вақтнинг ўзида ҳар бир қарич ернинг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ҳам қамраб олди. Фуқароларга берилган керакли маслаҳат ва амалий ёрдамлари  ҳар бир қарич ернинг эътибордан четда қолмаслигида аҳамиятли бўлди.

Мухтасар айтганда, мамлакатимизда  олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ҳар бир соҳани ривожлантиришда сафдошларимизнинг ҳам   фаол  ўрни борлиги қувонарлидир.   

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+