Ҳарбий хизматчилар сайлов кодекси билан танишишди

05.11.2019 12:11:43

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Когон шаҳридаги 7532-ҳарбий қисмда соҳа вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирдан асосий мақсад ҳарбийларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш баробарида, партиянинг мақсад ва вазифалари, Сайлов кодексининг моҳиятини тушунтириб ўтиш бўлди.

Сўзга чиққан партия Когон шаҳар Кенгаши раиси Зарнигор Тошева бугун ҳар бир фуқаронинг сайловда фаол иштирок этиши лозимлиги ҳамда кодексда белгилаб қўйилгандек, тенг сайлов ҳуқуқига эга эканлиги, сайловни ўтказишда очиқлик ва ошкораликка риоя этиши зарурлиги тўғрисида айтиб ўтди.

Тадбир моҳияти Сайлов кодекси билан боғлиқ экан, кодекснинг 5-моддасига, яъни “Сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди” – деб қайд этилган қисми борасида тушунчалар берилди. Шунингдек, ҳарбий қисмларда ҳам сайлов участкалари қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан округ комиссиялари томонидан тузилиши тўғрисида маълумотлар берилди.  

Тадбир сўнгида ҳарбий соҳа вакиллари томонидан фикрлар билдирилди ҳамда партиянинг фаолияти, беш йил давомида олиб борган ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+