Ҳарбий қисмда сайлов қонунчилиги тарғиботи

04.11.2019 18:11:49

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисмда “Мен шахсан ўзим овоз бераман!” шиори остида тадбир  бўлиб ўтди.  Унда  барча сиёсий партия вакиллари қатнашди. Дастлаб  вилоят  адлия бошқармаси ходими Хуршиджон Умаров томонидан ҳарбий хизматчиларга сайлов қонунчилигидаги муҳим ўзгаришлар, жорий  йил 25 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси хусусида маълумот берилди.

Тарғибот тадбирида  Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Раъно Сулаймонова сўзга чиқиб, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар!” шиори остида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят ҳамда шаҳар-туман Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этиш фуқаролик бурчимиз эканлигини таъкидлади. Партия томонидан сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги доирасида олиб борилаётган амалий ишларга тўхталиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Адҳамжон Умаров сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки учун ҳарбий қисмда хизмат қилаётган  подполковник  Фарруҳ Сулаймонов ҳамда капитан Сарваржон Раҳматовларга партиянинг ташаккурномасини топширди.    

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+