Хаста қалбларга мурувват улашиб...

29.09.2020 16:09:30

Инсон тафтини инсон кўтаради. Бунинг учун унинг касб-кори, ёши муҳим  эмас, қалбида ўзгаларга кўмак бериш, яхшилик қилиш муждалари инган бўлса кифоя. Шундагина у ўзгаларга наф бера олади. Аъзамжон Аҳмаджонов ҳам оддийгина тадбиркор. Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидан депутат бўлиб сайланибдики, умид  билан келганларни қуруқ қўл билан қайтаргани йўқ. Ўзи сайланган ҳудуддан бўлмаса ҳам имкон қадар кўмагини аямайди. 

Марғилон шаҳрининг Янги Марғилон шаҳарчасида истиқомат қилаётган Сарвиноз Усмоналиева 2 яшар ўғли Оллоёр Миродиловнинг хасталигидан қийин аҳволга тушиб қолганди.  Аъзамжон болаликдан туғма ногиронлиги бўлган болажонни аввал саховатли инсонлар кўмагида Андижондаги клиникада даволатди. Бола саломатлигини тиклаш учун зарур бўлган 5 минг АҚШ долларини йиғиб онасига топширди. Эндиликда Оллоёр яна даволаниш учун клиникага ётқизилган.

-Ҳеч кимнинг фарзанди хасталанмасин, – дейди онаизор. – Болажоним  азобини кўриб, минг дард чексам, даволатишга имкон топа олмаганим учун яна-да қийналдим. Шукурки, яхши инсонлар, Аъзамжондек депутатимиз бор экан.  Менга кўмак берди. Доим соғ бўлсин.

Шу билан бирга  мазкур манзилда истиқомат қиладиган  яна бир болаликдан ногиронлиги  бўлган 9 ёшли Мўминахон ҳам депутат кўмагидан баҳраманд бўлди. Навбатдаги даволаниши учун Фарғона туманидаги “Чимён” сиҳатгохига жўнатилди.

Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+