Ҳаёт сифати яхшиланиши учун...

07.02.2020 18:02:24

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг “Электрон ҳукумат соҳаси амалиётига оид қонуности норматив-ҳуқуқий хужжатлар ижроси самарадорлигини ўрганиш” лойиҳаси доирасида Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) Фарғона вилояти бошқармасида  йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда қўмита аъзоси, Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Сайидғаниева ҳам иштирок этди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда илгари сурилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий  ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири бу жамиятни рақамлаштириш ҳисобланади.  Бу ўз навбатида барча соҳаларга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни талаб этади.

Қолаверса, аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш мақсадида давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилиб, модернизация қилинмоқда ҳамда уларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича кўплаб Президент, ҳукумат қарор ва фармойишлари қабул қилинди.

Шундан келиб чиққан ҳолда қўмита томонидан электрон ҳукумат соҳаси амалиётига оид қонуности норматив-ҳуқуқий хужжатлар ижроси самарадорлигини ДХА Фарғона вилоят бошқармаси тузилмасида ўрганиш белгиланган. 

Ўрганиш концепцияси давлат хизматларини электронлаштириш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, давлат органларида ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг идоралараро интеграция қилинишини таъминлаш, электрон ҳукумат ва давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришда таклифлар тайёрлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

  Ўзбекистон  “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+