Ҳаётимизни ижобий томонга ўзгартирган воқелик

19.02.2020 20:02:24

 

Бирор воқеа ҳаётингизни ижобий томонга тубдан ўзгартиришига ишонсангиз, уни сабрсизлик билан кутиб яшайсиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламентга қилган Мурожаатномаси ҳам шундай воқеликка айланди, десам ҳеч муболаға эмас.

Аҳамиятлиси ушбу Мурожаатномани нафақат парламент аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ижро ҳокимияти, зиёлилар, балки, энг чекка қишлоқдаги халқ ҳам кутадиган бўлди.

Чунки, улар Президентимиз маърузасида ўз ҳаётининг яхшиланишига доир янги фикр, янги ғоя, янгича ташаббуслар янграшини билишади. Бу галги Мурожаатнома мамлакатимизнинг истиқболи билан боғлиқ 5 йиллик устувор масалаларнинг кенг миқёсда қамраб олинганлигидир.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ҳар бир депутатни Халқ қабулхоналари билан доимий ишлаб, аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этиши, уларнинг дарду ташвишларини тинглаши зарурлигини алоҳида уқтириб ўтгани таҳсинга сазовор.

Негаки, депутатнинг ўз сайловчилари меҳрини қозониб, ишончини оқлаши ўз ваколати доирасидаги муҳим вазифалардан. Ҳозир фракция аъзолари партиямиз атрофида мустаҳкам жипслашган. Партиянинг Нарпай туман Кенгашидаги 31 нафар бошланғич партия ташкилоти етакчилари, депутатлар маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда аҳолини ҳуқуқий онгини юксалтириш, адолат тамойилларини қарор топтириш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришяпти. Тегишли корхона, муассаса ва ташкилотлар мутасаддилари билан белгиланган жадвал асосида учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда. Бундай тадбирларда маҳаллий аҳолининг таклиф ва мулоҳазалари, муаммолари ўрганилиб, уларга имкон қадар ижобий ечим топишга эришилмоқда.  

Зоҳид МУСТАФАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Нарпай туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+