Хазинанинг устидан тепиб ўтманг

20.04.2020 19:04:59

Айни кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари халққа янада яқинроқ бўлиш, пандемия сабаб юзага келган карантин даврида аҳолининг бандлигини хавфсиз ва самарали ташкил этиш бўйича қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқдалар. Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилояти Бекобод туманида ташкиллаштирилди.

Унда партиянинг туман Кенгаши депутати Мухаммаднаби Дутураев Зафар шаҳарчаси “Гулистон” МФЙдаги бир нечта хонадонларда бўлиб, маҳалла фаоллари билан биргаликда хонадон вакилларига озиқ-овқат махсулотлари, тиббий ниқоб ва бошқа зарурий буюмлар тарқатдилар. Шунингдек, ушбу хонадонларга тегишли томорқа худудларини кўздан кечириб, экилган турли хил полиз экинларига тўғри ишлов бериш жараёнларини кузатиб, керакли кўрсатмаларни бердилар. Ташриф давомида депутатларимиз карантин ҳолати билан боғлиқ аҳолини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб бериб, мурожаатларни ўрганиб чиқдилар ва уларни ҳал этиш бўйича керакли чора-тадбирларни амалга оширдилар. Карантин вақтида  фуқароларимиз, айниқса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказиш бўйича қатор маслаҳатлар ва кўрсатмалар берилди.

Ахрор Абубакиров, “Гулитон” МФЙ фуқароси:

- Томорқа — ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ. Ҳамма гап ундан нечоғли оқилона фойдалана олишда. Агар ҳар бир оила ўз томорқа хўжалигидан унумли фой­даланса, юртимиз бўйича кам таъминланган оиланинг ўзи қолмайди. Ўзимдан қиёс. Ҳар йили томорқамдан етиштирган карам, помидор ва бодрингдан икки миллиондан зиёд даромад оламан. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам ўзимиздан чиқади. Шу боис келгуси йилдан бошлаб иссиқхонамни янада кенгайтиришни ният қиляпман.

Дархақиқат, тупроғимиз унумдор, иқлимимиз қулай. Тўғри, шўрланган, захланган жойлар ҳам йўқ эмас. Аммо бу каби кичик муаммоларни ҳал этиш имкониятлари талайгина Аччиқ ҳақиқат шуки, ерни қойилмақом қилиб, меъёрида ишлатишни билмаймиз. Айниқса, қишлоқ жойларда ҳовли ичидан ташқарисида қанчадан-қанча ерлар ҳувиллаб ётибди. Шу жойни бировга бер, фойдалансин десанг, ғурбат қиладиганлар ҳам кўп орамизда. Барака топгур, бирон нарса эк, десанг, бош қашлайди. Бундай ҳолатларга қачонгача тоқат қилиш мумкин?! Ҳаёт йилдан-йилга янгиланиб, яшашга бўлган муносабатлар юксаляпти. Табиийки, эҳтиёжларимиз ортяпти. Шундай экан, хазинани устидан тепиб ўтиш эмас, балки уни очиш пайти ҳозир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+