Хоразм полвонлари эътирофи

28.12.2020 21:12:59

Ўтган ҳафта мамлакатимизда миллий спорт турларини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган Хоразм вилояти белбоғли кураш федерациясининг партия вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган спорт мусобақаси ташкилотчилари, мусобоқа ғолиблари ва иштирокчиларини партиянинг Хоразм вилояти Кенгаши томонидан рағбатлантирилганлиги тўғрисида ҳикоя қилган эдик.

Бугун вилоятнинг таниқли полвонлари вилоят Кенгашига келиб, уларнинг фаолиятларини кенг оммага танилишига ўзининг катта ҳиссасини қўшаётган Кенгаш матбуот котиби Замира Абдуллаевага ўз эҳтиромларини изҳор қилиб, Федерация томонидан ташаккурнома тақдим қилганлари ҳам қувонарли ҳол бўлди.

-Мен ўз вазифамни бажарарканман, бундай эътиборни кутмагандим, юртим полвонлари даврасида ўзимни худди полвонлардек ҳис қилдим,-дейди Замира опа.

Биз эса, бу ташаббускор, ташкилотчи, ижодкор, севимли партияси учун доим шижоаткор Замира опага “Сиз партиямизнинг полвонисиз” деймиз.

 

                                                                                                         Гулора ИСМОИЛОВА,

                                                                                                  Ўзбекистон  “Адолат СДП

                                                                              Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахасисси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+