Хотин-қизлар фаоллигига нисбатан зўравонликка қаршимиз

10.11.2020 16:11:14

Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон вилояти Кенгаши Аёллар қаноти ташаббуси билан  "Хотин-қизларнинг фаоллигига нисбатан зўравонликларни олдини олиш мамлакатдаги ислоҳотларнинг муҳим омили" мавзусида  давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия сафидаги аёллар ва ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида  Асака тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Муқаддасхон  Абдуллаева Давлатимиз раҳбари раислигида шу йилнинг  8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар, хотин-қизлар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш борасида белгиланган вазифаларга йиғилганлар эътиборини қаратди.  Кейинги йилларда хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни янада ўсиб бораётгани, давлатимиз ривожига қўшаётган хиссаси,  ижтимоий-сиёсий фаоллиги хақида гапирди.

Тадбирда “Адолатчилар” томонидан жамоатчилик орасида ҳуқуқий мавзуда ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги, “Адолат қабулхонаси”га қилинаётган мурожаатлар ва уларнинг ечими таҳлил қилинди.   

Тадбир якунида партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан мавзу юзасидан жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этиш ва жамоатчилик назоратини амалга оширишга келишиб олинди.

 

                                               Малохатхон МУСАЕВА,

         Ўзғбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти

Кенгаши раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+