Хотин-қизларга нисбатан зўравонликларнинг олдини оламиз

11.11.2020 09:11:10

Бугун  оилада ва жамиятда, айниқса, хотин – қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатишда  хотин – қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар таъминланади. Купчилик, ҳоким аёлларимизни қўллаб – қувватламоқда, ҳатто жамият ишларида аёлларнинг кенг иштирокига кўникиб ҳам қолишмоқда. Масалан, жамият ишига фаол иштирок этаётган  аёлларнинг турмуш  ўртоғи  тушунган  ҳолда  уни қўллаб – қувватламоқда.  Хотин – қизлар эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлиш билан бир қаторда сиёсатда ўзларини кўрсатиш имкониятларга эга бўлишди. Гендер тенглик жамият ривожида муҳим бўлган ижтимоий  муносабатларда долзар аҳамиятга эга эканлиги бугунги кунда  янада яққол намоён бўлмоқда. Бироқ тан олиш керак, ҳанузгача аёлларнинг ўрни ошхонада, деган қарашлар ҳали ҳам буткул йўқолмаган. Шу боис ҳам, мазкур қонунда  тазйиқ  ва  зўравонликдан  ҳимоя қилиш  учун жабрланувчиларга  ҳимоя  ордери  берилмоқда.

Хусусан, хотин – қизларнинг  гендер  камситилишига  йўл  қўймаслик  мақсадида  Ўзбекистон  Республикасида  Гендер  тенгликни  таъминлаш  масалалари  бўйича  комиссия  ташкил  этилди.

Вилоятимизда  хотин-қизларни ҳуқуқ ва эркинликларини  ва сиёсий фаолигини  ошириш  мақсадида, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё  вилоят ва шаҳар  Кенгаши, партия  фаоллари,  депутатлар, психологлар,   маҳалла ва  оилани  қўлла – қувватлаш  бўлими  билан  ҳамкорликда   “Каманди” МФЙ да “ Адолатнинг фаол  Адолатли   аёллар клуби”  доирасида  “Хотин -  қизларнинг фаоллигига нисбатан зўравонликларни олдини олиш” мавзусида  давра  суҳбати  бўлиб  ўтди. 

Партиямиз  томонидан  ўтказилаётган  бу  каби  тадбирларнинг  асосий  мақсади,   хотин – қизларнинг қонуний  ҳуқуқ  ва  манфаатларини  таъминлаш, уларнинг  ижтимоий  ҳаётдаги  ролин,  ижтимоий – сиёсий мақомини  янада  ошириш, иқтидорли  ҳамда  юқори  малакали  хотин – қизларни  давлат  бошқаруви  ва  сиёсатга  фаол  жалб  этиш, аёллар  ва  болаларга   нисбатан   зўравонликнинг   олдини  олишдан   иборатдир. Зеро,  аёл  бахтли  бўлса  оилаларимиз  тинч,  ҳаётимиз  фаровон  бўлади.

 

Дилрабо  Чориева,

                                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Қашқадарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+