Хўжайлида волейбол мусобақаси ўтказилди

03.03.2020 18:03:52

Ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган бешта мухим ташаббус келажак бунёдкорларини қуллаб-қувватлашда устувор аҳамият касб этмокда. Фақат ёшларнинггина эмас, бутун халқимиз келажагини белгилашда аҳамиятли бўлган бешта ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниктириш, спорт сохасида кобилиятини номоён килишлари учун зарур шароитлар яратишга йуналтирилган.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Хўжайли туман кенгаши томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда «Бунёдкор» МФЙ ҳудудида жойлашган 8-сонли умумтаълим мактабининг спорт залида спортнинг волейбол тури бўйича мусобака ташкил қилинди.

 «Биз гиёҳвандликка қаршимиз!» шиори остида ташкил қилинган мусобақада 2005-2006-2007-йилларда тўғилган  ўсмирлар иштирок этишди.  

Мусобақа давомида ҳар бир жамоа ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Қизғин беллашувлар якунида ғолиблар аниқланди ва муносиб тақдирланишди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+