Ҳуқуқий маданият сари

17.10.2019 20:10:12

Ўзбекистон “Адолат” СДП Вобкент туман Кенгаши томонидан “Ҳуқуқий маданият сари” шиори остида ўқувчилар орасида танлов ташкил этилди. Бундан асосий мақсад ёшларнинг мактаб ёшидан бошлаб сиёсий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини оширишдан иборатдир.

Танловда бешта мактаб ўқувчилари ўзаро куч синашди. Жумладан, биринчи шартида ўз маҳалласи ҳамда туғилган оиласи тўғрисида гапириб ўтди. Иккинчи шартида эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП тўғрисида тузилган саволларга иқтидорлилар томонидан тўлиқ, батафсил жавоб берилди. Учинчи шарт доирасида эса партиянинг шиорлари остида ҳамда лойиҳалари доирасида ижодий чиқишлар қилинди. Хусусан, саҳна кўринишлари, ижодий шеърлар йиғилганларнинг олқишларига сазовор бўлди, шартга сиёсий жиҳатдан ёндашилганлик ҳар бир иштирокчининг фаоллигини оширди.

-Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларнинг сиёсий қарашларини ошриш баробарида уларнинг фаоллигини ҳам шакллантиради. Айниқса, ижод қилиш қобилиятини оширади. Интилувчанлигини кучайтирди, - дейди партия Вобкент туман Кенгаши раиси Маҳбуба Рўзиева.  

Адолат мезонига таянган ҳолда барча иштирокчиларнинг чиқишлари ижобий баҳоланди ҳамда қўллаб-қувватланди. Биринчи ўринга тумандаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчилари муносиб кўрилди ҳамда партиянинг туман Кенгаши ва БПТ томонидан фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Анвар САТТОРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+