Ҳуқуқий саводхонликни ошириш йўлида

05.02.2020 15:02:54

Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, мамлакатимиз ва жаҳон сиёсий майдонида юз бераётган воқеа-ходисалар тафсилоти билан таништириш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши ташаббуси билан “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш-демократик жамият пойдевори” мавзусида тумандаги Агрон, Эсабой, Галатут ва Туқбой маҳалла фуқаролари йиғинларида сиёсий ўқувлар ўтказилди.

Сиёсий ўқувда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг оммага етказишга қаратилди. Халқ депутатлари туман Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар, Қуёш Ҳақбердиев ҳамда Шохрух Холмаматовлар Мурожаатномада белгиланган вазифалар юзасидан сўз юритди.

Шунингдек, депутатлар томонидан Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастури ижросини таъминлаш борасидаги партиянинг ҳаракатлар дастури ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтди.

Иштирокчилар томонидан берилган саволларга партия туман Кенгаши раиси Х.Хайитова, партия фаол аъзоси З.Тураевалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тоҳир УСАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+