Ифодали ўқиганлар пул мукофоти билан тақдирланди

21.04.2020 16:04:49

Аввал хабар берганимиздек, Фарғона вилоятидаги Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Субхонали Нишонов томонидан “Сиз ўйда қолиб ўқинг, биз сизни тақдирлаймиз!” лойиҳаси доирасида “Ифодали ўқиш” онлайн-танлови эълон қилинган эди.

Танлов якунланиб, ғолиблар тақдирланди. Телеграм каналда тўпланган овозлар ва якуний натижаларга кўра, 1-ўрин соҳиби тумандаги Ҳақиқат кўчаси 61-хонадонда истиқомат қилувчи Жонибек Мадаминов бўлиб, унга 200 000 сўм пул мукофоти топширилди. Хазратали кўчаси 78-хонадонда яшовчи Дурдона Анваржонова 2-ўрин ва 100 000 сўм, шу кўчанинг 44-хонадонидан Оишахон Бозорова 3-ўрин учун 50 000 сўм эгасига айландилар.  

Уйда ўтириб, китоб мутолаа қилишнинг завқи бўлак. Болалар эса фойдали машғулот орқали нафақат илм сирларидан баҳраманд бўлдилар, балки интилишлари учун мукофотландилар ҳам. Шундай экан, уйда қолиб, китоб ўқинг!

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+