Икки йилдан буён мутасаддилар эътиборидан четда қолаётган муаммога депутат ечим изламоқда

25.02.2020 15:02:02

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутат Муҳиба Бабабекова сайлов округи ҳудудига қарашли маҳаллаларда истиқомат қилувчи сайловчилари билан юзма-юз мулоқот ўтказди.

         Депутат Самарқанд шаҳридаги “Чашма” ҳамда “Устозлар” маҳалла фуқаролари йиғинларида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити, уларнинг фикр-мулоҳазалари, ўйлантираётган муаммолари билан танишди.

         Аҳолининг жамиятда кечаётган ислоҳатларга бефарқ эмаслиги кишини қувонтиради. Мулоқотлар давомида биронта фуқаронинг ўз манфаатни кўзлаб “Менга ундай қилиб бер, менга буни қилиб бер” деган мурожаатини эшитмадим. Кўтарилган барча масалалар жамият ривожи учун, кенг жамоатчилик манфаатлари учун хизмат қиладиган масалалар – дейди депутат. – Чашма маҳалласи, Хўжа Дониёрбек кўчасидаги 350 метрли ичимлик суви қувурлари яроқсиз ҳолга келиб қолгани, уни алмаштириш масаласида 2 йилдан буён мутасаддиларга мурожаатлари эътиборсиз қолаётганида бизнинг ҳам қайсидир маънода айбимиз бор. Агар биз депутатлар фаол бўлиб, сайланган ҳудудимиздаги аҳолининг мурожаатларига бефарқ бўлмасак, муаммоларнинг ечимини топишда ўз ваколатимиздан келиб чиққан ҳолда ташаббус кўрсатсак, бу каби ҳолатларга ўрин қолмас эди.

         Шу куни депутатга аҳоли томонидан “Устозлар” маҳалла фуқаролари йиғини номи йиллар давомида “Чақар” номи билан юритилган, бу ном тарихий аҳамиятга эгалиги сабабли, маҳаллага “Чақар” номи қайтарилишини, “Малокаканиская” кўчаси номланишини ўзгартириш, ушбу кўчага асфальт қопламасини ётқизиш лозимлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Депутат ҳар бир мурожаатни мутасадди ташкилотилар эътиборини қаратган ҳолда ҳал этишни ваъда берди. Самарқанд шаҳар “Сувоқова” ташкилоти раҳбари Ж.Зугуров ҳамда маҳалла, кўча номланишларини ўзгартириш юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилиб, ижроси юзасидан депутатлик назорат ўрнатилди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+