Илгари сурилган ислоҳотлар фаровон ҳаётимизга хизмат қилади

16.12.2020 16:12:07

 

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи чоғида илгари сурган илғор ғоялари ҳар бир соҳада ўзгариш ва янгиланишга йўл очилмасдан қолмади.  Айниқса, давлатимиз раҳбарининг воҳамиз фаоллари билан ўтказган йиғилиши аввалида хоразмлик деҳқон ва фермерларни, бутун меҳнаткаш халқимизни “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” билан қутлаб ишонч ва эҳтиром кўрсатгани  Хоразм элининг ҳар бир фарзандига бир дунё қувонч  бағишлади. Айниқса, давлатимиз раҳбари туризм, қишлоқ хўжалик, қурилиш ва бошқа соҳалар қаторида   маҳалла тизимига эътибор қаратгани “маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий этилгани жуда ўринли бўлди.   Маълумки, маҳалла раиси ўзининг ҳудудидаги муаммоларни, имкониятларни, маҳалласининг баланд-пастигача яхши билади.  Олдинлари муаммолар туман, шаҳар ва   вилоят кесимида ўрганиларди. Президентимиз таъкидлаганидек, муаммони энди маҳалладан бошлаб ўрганилса унга ечим топиш шунчалик осон ва самараси юқори бўлиши айни хақиқатдир. 

Муҳтарам Президентимиз ўз нутқида “Муаммони билсак, қарор тўғри, адолатли бўлади”, деб қайд этиб ўтдилар.  Бу сўзнинг замирида қанчадан-қанча муаммоларнинг ечими мужассам экани баробарида мамлакат тақдири ётади.

Мухтасар айтганда, йиғилишда қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизматларни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, кам таъминланганларни камбағалликдан чиқариш, маҳаллалардаги ижтимоий шароитларни яхшилаш бўйича вазифалар белгилаб берилгани ўз навбатида Хоразм воҳамиз иқтисодиётини жадал суръатлар билан боришида жуда аҳамиятли бўлди.

Маҳалла раиси муаммога ечимни тўғри топа олса, маҳалласига керакли бўлган нарсани юқори ташкилотлардан талаб қила олсагина, бу маҳалла гуллаб-яшнайди, фуқаролари ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлайди. Фуқароларнинг маҳалла вакилларига, давлатимизга бўлган ишончи ортиб боради.

Шу боис ҳам давлатимиз раҳбарининг “Маҳалла раиси-ислоҳотчи” деб, улкан вазифани белгилагани жамиятимизда ечимини кутаётган  муаммо ва камчиликларни  бартараф этиб, фаровон ҳаётимизга хизмат қилиши шубҳасиздир.

 

                                                                                                                 Гулора ИСМОИЛОВА,

                                                                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                             Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+