Имконияти чекланганлар учун “surdo-onlayn” планшетлар ўрнатилди

05.11.2020 17:11:05

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2020 йил 14 февралдаги сессиясида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Луиза Хикматова ногиронлиги (кар-соқовлар) бўлган шахслар учун Тошкент шаҳридаги давлат муассасаларининг маъмурий биноларида – жумладан, давлат хизматлари агентликларида, банк шахобчаларида, тиббиёт поликлиникаларида, халқ таълими муассасаларида, адлия бўлимларида – инновацион ғоя – “онлайн” сурдо-таржимон планшетлар ўрнатиш таклифини илгари суриб, бу бўйича Кенгашнинг тегишли қарори чиқарилишига эришилган эди. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш бўйича пул маблағлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан ажратилиб, ижро учун Тошкент шаҳар хокимлигига тақдим этилган.

Мана, бугунга келиб гапириш ва эшитиш билан боғлиқ имконияти чекланган шахслар Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилганда сурдотаржимонсиз исталган давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Жорий йилнинг 3 ноябрь кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги 11 та туман  Давлат хизматлари марказларида тажриба синов тариқасида “surdo-onlayn” (махсус электорн мосламаси) ишга туширилди.

Давлат хизматларининг кириш қисмларида, фуқароларни қабул қилиш бурчакларида ҳамда “surdo-onlayn” планшетлари жойлашган операторларнинг иш столига махсус белгилар жойлаштирилди.

Махсус белгилар, ўз навбатида Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган имконияти чекланган шахсларга тўғридан-тўғри “surdo-onlayn” планшети жойлашган операторга йўналтиради.

Давлат хизматлари марказларига жойлаштирилган “surdo-onlayn” планшетлари бевосита онлайн тарзда, яъни интернет коммуникация тизими орқали доимий равишда ишлайди ва тўғридан-тўғри операторга таржима қилади. Ушбу тизимни ўрнатишдан мақсад Тошкент шаҳрида 3000 мингдан зиёд эшитишида ва гапиришида нуқсони бор шахслар бошқалар билан тўлақонли мулоқотни таъминлаш ҳамда қулай, тез ва шаффоф хизматлар кўрсатишдан иборатдир.

Келгусида ушбу тизимни республиканинг барча ҳудудларида жойлашган Давлат хизматлари марказларида ҳамда ФХДЁ органларида кенг жорий қилиш назарда тутилган.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+