Имзо варақалари Марказий сайлов комиссиясига топширилди

10.10.2019 14:10:11

Сайловолди кампанияга старт берилганидан сўнг Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан имзо варақаларини тўлдириш бошланди.

Бу вақт ичида Сайлов кодексига мувофиқ партиямизни қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг 44 мингдан зиёд имзоси тўпланди. Имзо йиғиш асносида аҳолининг сиёсий саводхонлиги анча юксалгани, шу билан бирга “Адолат”нинг хайрихоҳлари кўплиги яққол намоён бўлди.

Бугун барча сиёсий партиялар каби “Адолат” СДП ҳам Марказий сайлов комиссиясига партиянинг сайловда иштирок этишнинг асоси сифатида сайловчилар томонидан имзоланган имзо варақаларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этди.

“Адолат” СДП матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+