Иншо ёзганлар пул олди

28.10.2019 16:10:03

Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда бўлиб ўтаётган муҳим сиёсий жараёнга муносабатини шакллантириш мақсадида ҳамда Бахтимиз қомусининг 27 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳридаги педагогика коллежида “Конституция илҳомлари” иншолар кўрик-танлови ўтказилди. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган мазкур танловда коллеж ўқувчилари Конституциямиз моҳияти ва моддаларда кўзда тутилган  фаровон ҳаётимиз мезонлари ҳақида ўзининг билимларини ижодий ишларида акс эттирдилар.

Биринчи ўрин  Мухлиса Каримовага, иккинчи ва учинчи ўринлар Дурдона Расулова ва Баҳромжон Акбаралиевга насиб этди.

Ғолибларга партиянинг диплом ва пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари топширили.  

 Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+