Ишчи гуруҳ мактабгача таълим муассасасини кўздан кечирди

27.09.2019 20:09:49

Партия ишчи гуруҳи Оққўрғон тумани “Султонобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 1-кўп тармоқли махсус мактабгача таълим муассасасида бўлди. Ўрганиш асносида МТМнинг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлиги ҳамда тоза ичимлик суви таъминоти билан  танишиб чиқдилар.

Боғчанинг тиббиёт хонасида 20 хилдаги зарур дори-дармон воситалари ҳамда 32 турдаги тиббиёт буюмлари билан тўла таъминланганлигини кўриш мумкин. Шу билан бирга, “Мактабгача ва умумий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий ходимлар томонидан юритиладиган зарурий ҳужжатлар рўйхати” бўйича барча талаб этилган журналлар мавжудлиги аниқланди. Мазкур муассасада 240 нафар тарбияланувчилар бўлиб, уларни режа асосида вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази  шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиши йўлга қўйилган. Айниқса, муассасада ходимлар штати меъёрида. 3 нафар олий маълумотли тиббиёт ходими тайинланиб, тарбияланувчилар саломатлиги устидан доимий назорат ўрнатилганлиги қувонарлидир.

 Раъно Саидова, 1-кўп тармоқли махсус мактабгача таълим ташкилоти мудираси:

– Муассасаларнинг моддий техник базаси мустаҳкамланиб, балаларга таълим бериш сифати яхшиланди. Турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.  Фурсатдан фойдаланиб шуни айтмоқчиманки, бугун мамлакатимизда сиёсий партиялар ўз мақсадлари сари дадил қадам ташлаб, имкон қадар халқ ичида,  халқ билан. “Адолат” социал-демократик партияси бошқа партиялардан фарқли равишда катта кучга айланди.

Эътироф этиш керакки, мактабгача таълим муассасаларининг нафақат ташқи қиёфаси, балки бу ердаги таълим жараёнининг мазмун-моҳияти ҳам тубдан ўзгартирилмоқда.

         Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент  вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+