Ишчи гуруҳ нега айнан бу маҳаллани танлади?

17.06.2020 17:06:01

Ишчи гуруҳ аъзолари Нукус туманидаги «Саманбай» фуқаролар йиғинида бўлиб, мавжуд аҳволни ўрганиш учун аҳоли билан суҳбатлар ўтказди. Ишчи гуруҳ аъзоларининг айни ушбу маҳаллада бўлиши бежиз эмас.

Сабаби ҳозирги кунда «Саманбай» ОФЙда жами 12540та аҳоли истиқомат қилишади. Бу  Нукус тумани аҳолисининг 5/1 қисми ушбу маҳаллага тўғри келади, дегани.

Тумандаги ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 79 та эҳтиёжманд оилалар мавжуд. Туманда аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йилнинг ўтган ойларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш ва суғориш воситаси учун фуқарога субсидия маблағлари ажратилган.

Бу айниқса, коронавирус пандемияси туфайли ўрнатилган чекловлар шароитида аҳоли даромадлари кескин камайиб кетишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга вазифа ҳисобланади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров аҳоли билан суҳбати давомида Артиков Мауленберген оиласига, хусусан унинг ўғли Қобланга алоҳида миннатдорчилигини билдирди.

Сабаби Қоблан ўткан йили Фарғона вилоятида ҳарбий хизматта бўлиб келган ва бирга хизматда бўлган ўртоқларидан деҳқончилик сирларини ўрганиб, дастлаб ўзининг томорқа ерига иссиқхона қуриб катта дароматга эга бўлганини ва буни кейинчалик қўшниларига ҳам ўргатаётганлигини айтади.

Ишчи гуруҳнинг кейинги ташрифи Нукус туманидаги "Нукус агро - FISH" МЧЖ бўлиши назарда тутилган.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+