Ишчи гуруҳнинг Тахтакўпир туманига ташрифи

18.06.2020 16:06:22

Бугун Наримон Умаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманига ташриф буюрди.

Ташрифдан мақсад Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида секторлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганишдан иборат.

Ишчи гуруҳнинг тумандаги дастлабки манзили «Қараой» овул фуқаролар йиғини бўлиб, ушбу маҳалладаги кам таъминланган оила аъзолари билан учрашишди. Бугунги кунда «Қараой» ОФЙ ҳудудида 570 та хонадон бўлиб, ушбу хонадонларда жами 4457 аҳоли истиқомат қилишади. Шундан 38 та хонадон кам таъминланганлар рўйхатига олинган ва ушбу хонадонларни жорий йилнинг ўзида кам таъминланганлар рўйхатидан чиқариш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Маҳалла аҳолиси билан учрашувда Темирбеков Ҳакимбой, Карлыбаева Рахима ва Кайпназарова Турдыгул хонадонларида бўлишди. Ишчи гуруҳ раҳбари Наримон Умаров ушбу оила аъзоларининг ҳар бири билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалий ишлар йўлга қўйилган.

 Ишчи гуруҳ аъзоларининг кейинги ташрифи тумандаги қишлоқ оилавий поликлиника бўлди. Поликлиника фаолияти билан танишган ишчи гуруҳ Президентимизнинг тиббиёт соҳаси ривожига бераётган эътибор ва ғамхўрликлари натижасида тиббиёт муассасалари замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари, тиббий жиҳозлар, керакли қурилмалар билан таъминланганлигига яна бир бор гувоҳи бўлишди.

Ўрганишлар давомида поликлиника ходимлари ва ташриф буюрувчилар билан ҳам суҳбат олиб борилди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш субъектларида бўлиши назарда тутилган.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+