Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир

12.02.2021 19:02:31

Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда кластер тизими жорий этилди. Ушу муҳим тармоқ қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан бирга уни саноатлаштириш имкониятини яратди. Эндиликда республикамизда пахта экишдан тортиб, то ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи ягона технологик тизимга бирлаштирган янги мажмуа вужудга келди. Бу тизим илм-фан ютуқларини, янги инновацион технологияларни амалиётга жадал жорий этишга кенг йўл очаётир.

Республикамизда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари нафақат қишлоқ хўжалиги товар маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда, балки, биринчи навбатда ўзлари томонидан етиштирилган деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини сақлаб, қайта ишлаб, қадоқлаб истеъмолчиларга тайёр ҳолда етказиб бериш ҳамда бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда қишлоқ ҳудудларида турли хилдаги хизматлар кўрсатиб, хўжаликнинг молиявий барқарорлигини янада ошираётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708 сонли «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонда «агробизнеснинг кластер моделини кенг жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш, кластерлаш жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида кластерларни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш» муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасига кластер тизимини жорий этиш қишлоқ хўжалигини ривожлантириш баробарида уни саноатлаштириш имконини берди. Эндиликда пахта экишдан тортиб, то ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи ягона технологик тизимга бирлаштирган янги тизим вужудга келди. Бу тизим илм фан ютуқларини, янги инновацион технологияларни амалиётга жадал жорий этишга кенг йўл очаётир.        Қолаверса, кластерларни шакллантиришдан мақсад – шаҳар, туман ва вилоят ичида жойлашган бир хил соҳа кохоналарини ва улар билан ягона технологик занжирда бўлган таълим, илмий, инжиниринг, консалтинг, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ва бошқа хизматларни уйғунлаштириш  - инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этиш асосида рақобатбардош товарлар яратишга йўналтиришдан иборатдир. Бунда аҳолини иш билан таъминлашдек муҳим жиҳат ҳам ўзини намоён этади.

Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, яратиладиган кластер инновацияга кўмаклашувчи муҳим восита бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатдошлигини ошириш ҳамда замонавий корхоналарнинг кўпайишига мустаҳкам замин яратади. Пировардида қўшимча қийматга эса саноат маҳсулотлари тайёрлаш ҳажми ортиб, экспорт салмоғи кўпаяди, шунингдек, ишлаб чиқариш ва савдо муносабатлари такомиллашуви ҳисобига катта иқтисодий самара келтиради.

 

Маҳмуд ХОЛБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+