Ишончни оқлашга ишончимиз комил

06.07.2020 09:07:06

Партиянинг Сиёсий Кенгаши томонидан “Ёшлар куни” муносабати билан “Ижодий ғоялар” танловининг якунлари ва бир гуруҳ ёш адолатчиларни “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирлашга бағишланган онлайн семинар жуда ҳам фаоллик билан бўлиб ўтди.

Аввало ташкилотчиларга партия Хоразм вилоят Кенгаши номидан раҳмат айтамиз. Қолаверса бугун қувончимиз чексиз. “Ижодий ғоялар” кўрик-танловининг тасвирий санъат йўналиши бўйича “Истеъдод”  клубининг фаол аъзоси Гуласал Қўчқарова биринчи ўринга лойиқ, деб топилди. Келгусида ҳам партиянинг дастурий ғояларини амалга ошириш орқали бу каби ютуқларни қўлга киритишда истеъдодли ёш адолатчиларимиз бор куч-ғайратини сафарбар этишига ишонамиз.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+