Ишончни оқлашга ваъда бераман

24.01.2020 09:01:24

Мамлакатимизда бугун ёшлар учун яратилаётган шароитлар, имкониятлар минглаб иқтидор эгаларини кашф этишда хизмат қилмоқда. Айниқса, ташкил этилаётган турли танловлар эса биз ёшларнинг ўз устимизда ишлаб, аниқ мақсад сари қадам қўйишимизда туртки бермоқда. Жумладан, билдирилган ишонч барчамизнинг кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшади. Қувонарлиси, билим ва тажрибамизни янада оширишга, сиёсий фаоллигимизни шакллантиришда, ўз иқтидор ва салоҳиятимизни кенгроқ намоён этишимизда туртки бўлиб келмоқда.

2019 йилнинг 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлигига бўлиб ўтган сайловлар барчамиз учун жуда муҳим ва фаолликни талаб этадиган сиёсий жараён бўлди. Албатта, ҳар бир фуқаронинг юксак сиёсий саводга эга эканлиги сайлов кунига қадар барча номзоддан кучли билим ва фаолликни талаб этди. Сайловда эса фуқаролар муносиб номзодга овоз бериб, халқ вакилини сайлашда фаол бўлишди. Бу осон кечгани йўқ, албатта. Ана шундай мураккаб жараёнда Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолликни қўлдан бой бермай, аниқ мақсад сари қадам қўйди. Халқнинг ишончини қозонишга, унинг манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлади.

Сайланган депутатлар қатори менда ҳам худди шундай ғайрат ва аниқ мақсад йўли белгиланди. Чунки халқнинг ишончини оқлаш барча депутатлар қатори менинг ҳам асосий мақсадимдир. Аммо шунчаки учрашувлар эмас, балки аниқ таклифлар билан чиқиш, ҳар бир мурожаатнинг ечимига эътибор қаратиш жуда муҳим ҳисобланади.

Аҳоли манфаатларини таъминлашга астойдил киришган депутат ўз мақсадига эришади, у халқ манфаатларини ҳимоя қилиш учун сайланганлигини астойдил ҳис этади. Қувонарлиси, Ватан равнақи, халқ фаровонлигини таъминлашда ўзида куч топа олади. Ана шу куч эса фикрлаш, сиёсий майдонда фаол иштирок этишида кўмаклашади. Бу кўмак эса депутатни ҳақиқий депутат сифатида танитади. Шунинг учун ҳам менга билдирилган ишончни оқлашга барча депутатлар қатори мен ҳам албатта ҳаракат қиламан. Зеро, халқ яқинида яшаш ва унинг муаммосига кўмак бўлиш депутатнинг бош мақсади ҳисобланади.

Шеҳроз НОРОВ,

Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+