Ишсиз аёллар ва уюшмаган ёшлар билан шуғулланамиз

20.02.2020 16:02:53

Жиноятнинг илдизи қаерда? Унинг келиб чиқишининг асосий сабаблари нимада? Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Ўткирбек Арзиқулов Андижон шаҳридаги “Бирлашган” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган давра суҳбатида маҳалла фаоллари оллдига ана шу саволларни қўйди. Жавоб аниқ: қонунларни яхши билмаслик, бепарволик ва жамоатчилик назоратининг йўлга қўйилмаганида. 

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида бу асосий вазифалардан бири сифатида кўрсатиб ўтилган. Шундай экан, биз ҳамма вақт қонун устуворлиги ва ҳуқуқий маданият йўлида курашишимиз зарур.

-Маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали вилоятимизда аёллар томонидан содир этилган жиноятларни кўриб, ўз сайлов ҳудудимдаги маҳаллаларга шошдим, - дейди депутат Ў.Арзиқулов - Жамоатчилик асосида ишловчи комиссиялар фаолиятини жонлантириш керак. Жиноятчиликларга қарши биргаликда курашамиз. Биз вақтинча ишсиз уйда ўтирган хотин-қизлар ва уюшмаган ёшларга алоҳида эътибор қаратиш, улар билан кўпроқ ишлашимиз зарур. Агар фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширсак, жиноятчилик ўз ўзидан камаяди. Чунки ҳуқуқини билган бурчини ҳам унутмайди.

Тадбир иштирокчилари оилада маънавий муҳитни соғломлаштиришда аёлнинг роли ва фарзанд тарбияси мавзусидаги маърузалар билан танишдилар. Амалдаги қонунчилик, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, давлатимиз томонидан уларга бўлган эътибор хусусида саволларига жавоб олдилар.

                                               Акбаржон НАЗАРОВ,

                   Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

                        вилояти кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+