Истиқлолдан эъзоз топган аёллар

04.10.2019 16:10:48

Аёл – озод ва обод юртда фарзандлар улғайтираётган она, жамият ҳаётида ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган фаол ва ташаббускор инсон. Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор давлат сиёсати даражасида. Биз аёллар жамиятнинг турли соҳаларида эмин-эркин меҳнат қилаётганлигимиздан мамнунмимз.

Инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган, мамлакатимизда унинг равнақи йўлида тер тўкаётган ҳар бир инсон меҳнатлари юксак даражада қадрланиб, уларга давлатимиз томонидан улкан эътибор ва ҳурмат кўрсатилмоқда.

Оналар ва болалар саломатлигини асраш, оилалар мустаҳкамлигига эришиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида юртимизда яшаётган ҳар бир оила ва ҳар бир инсоннинг бахтли ҳаёт кечириши асосий мақсад қилиб олинган.

Албатта, буларнинг барчаси замирида муҳтарам Юртбошимизнинг раҳномалигида, узоқни кўзлаб амалга оширилаётган одилона сиёсат турганлигини биз мустақил юрт аёллари чин юракдан ҳис этамиз.

Бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти ва ҳунармандчилик билан шуғулланаётган опа-сингилларимиз, энг аввало ўз оиласининг бекаму-кўстлигини таъминлаб қўймасдан, мамлакат иқтисодиётига ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда фаол ҳаракат қилиб, илм-фан ривожига салмоқли ҳиссаларини қўшиб келаётган олима аёлларимиз доимо ибрат намунаси.

Юксак истеъдодли қизларимиз кўксида давлат мукофоти, давлат ва жамият ишларида фаоллик кўрсатаётган опа-сингилларимиз кўксида сенаторлик, депутатлик нишонлари, турли соҳаларда куну-тун ўз меҳнатлари билан эл-юрт фаровонлигига улуш қўшаётган фидойи, заҳматкаш аёлларимиз кўксида эса мамлакатимиз ордену-медаллари ярақлайди. Албатта буларнинг барчаси истиқлолимиз берган эъзоз ва бахт нишонасидир.

Карима ТОРЕШОВА,

                           Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ахборот ресурс маркази бошлиғи,

партия фаоли

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+