Ижод мактабида “депутат соати”

30.09.2019 22:09:41

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон  “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси, Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Дилшунос Абдуллаева Ҳалима Ҳудойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчиларига мастер-класс дарсларини ўтди.

Мазкур мастер-класс “Депутат соати” деб номланди. Ижод мактабининг фаоллари жам бўлган 5 ва 7-синф ўқувчилари депутатнинг сиёсий партия ва сайловлар ҳақидаги тушунчалар берилган қизиқарли дарсларидан бахраманд бўлишди.

Бугунги жамиятда сиёсий фаолликни ошириш долзарб саналади. Айниқса, бунга ёшларни кенг жалб этиш муҳимдир. Уларни ҳар томонлама билимли ва зукко қилиб тарбиялаш билан биргаликда, сиёсий билимларга ҳам эга бўлишларини таъминлаш эртанги тараққиётнинг муҳим белгиларидан биридир.

Дарс жараёнида депутат Д.Абдуллаева ўқувчиларга мамлакат сиёсий ҳаёти, партиялар, уларнинг жамият ҳаётидаги роли, депутатларнинг вазифаси, ўқувчилар сиёсий билимларни пухта эгаллашда нималарга эътибор қаратишлари лозимлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Дарс давомида ўқувчилар билан савол-жавоблар олиб борилиб, саволларга тўғри жавоб топганлар партия томонидан совғалар билан рағбатлантирилди. Шунингдек, ижод мактаби директори, шоир Муҳаммад Исмоил ҳам партиянинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўз навбатида депутатнинг ўқувчиларга дарсни мазмунли ўтказиб берганлиги учун ижод мактаби томонидан миннатдорлик рамзи сифатида совғалар топширилди. 

Мастер-класс сўнгида ижод мактабининг ижодкор ўқувчилари томонидан партиянинг қўл мехнатида яратилган логотипи партиянинг вилоят Кенгашига туҳфа этилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+