Ижроқўм йиғилишларида Мурожаатнома моҳиятига эътибор қаратилди

27.02.2020 14:02:35

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоятининг туман ва шаҳар Кенгашларида Ижроия Қўмита ҳамда Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳларининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгаши раиси, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар ҳамда фаоллари иштирок этишди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Парламентга мурожаатномасидан келиб чиқадиган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилоятининг туман ва шаҳар Кенгаши ва партиянинг Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари олдида турган устувор вазифалар тўғрисида бўлиб, сўзга чиққан партия туман ва шаҳар Кенгаши раислари ушбу масалага алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, мамлакат раҳбарининг парламентга қилган Мурожаатномаси моҳиятига эътибор қаратилди. Унинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда қилиниши керак бўлган зарур амалий ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

  • Олдимизда муҳим ва устувор вазифалар турган экан, ҳар биримиз фаолият мезонига эътибор билан ёндашишимиз лозим. Албатта, депутатлик корпусларининг амалий ишлари ва депутатлик сўровига бўлган эътибори йиғилиш давомида алоҳида тилга олинар экан, бу борада тегишли тартибда вазифалар ҳам таъкидланди, - дейди партия Ромитан туман Кенгаши раиси Раҳматилло Ҳайитов.

Шунингдек, давлат раҳбари томонидан илгари сурилган устувор вазифаларни амалга оширишда партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятини кучайтириш, партия сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш, сайловчилар билан ўтказиладиган учрашувларда аҳолини ўйлантираётган масалаларни атрофлича ўрганиш ва уларнинг ижроси бўйича самарадорликни ошириш зарурлиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида қилиниши керак бўлган вазифалар белгиланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Санжар МАЙДОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+