Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ҳолидан хабар олинди

10.11.2020 09:11:41

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқаришларини таъминлаш мақсадида муайян ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг ҳолидан ҳабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш бугун олдимизда турган долзарб вазифалардан бирига айланган.

Айниқса, муҳтарама оналар, хотин-қизларнинг саломатлиги, уларнинг  бахтли яшашини таъминлаш барча ислоҳотларнинг асосий мақсади ва мезонидир.

Ўзбекистон Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам  ижтимоий адолат тамойилларига асосланган ҳолда инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, мамлакатимизда ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам вакилларига эътибор қаратиш, уларга зарурий масалаларда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш орқали ўзининг ижтимоий йўналишларидаги фаолиятини олиб бормоқда.

Бу борада партия томонидан бир қанча ижтимоий лойиҳалар амалиётга татбиқ этилган бўлиб, ушбу лойиҳалардан кўзланган асосий мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишдир.

Хусусан, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати О.Нишонова томонидан Жиззах шаҳридаги “Олмазор” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар ҳолидан хабар олинди. Ўнга яқин хонадонларга ташриф буюрилиб, кекса ва ёлғиз оналар, ногирон, боқувчисини йўқотган, ногирон фарзанди бор аёллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй-рўзғор буюмларидан иборат байрам совғалари топширилди. 

  • Биз доимо дунёда “фидойи” деган сўзга энг муносиб бўлган Она сиймоси олдида таъзим қиламиз, - дейди Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати О.Нишонова - Аёлларимизнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлардан шу билан биргаликда ҳаётдан рози бўлиб юришлари ҳамда уларнинг бахту саодати учун доимо сидқидилдан хизмат қилишга тайёрмиз.

         Шоҳиста ЭРГАШЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+