Изланмаган ютқазади

20.08.2020 11:08:17

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қошидаги “Ёшлар парламенти” аъзолари билан ўтказилган семинар очиғи андижонлик Ёш адолатчилар зиммасидаги масъулиятни янада оширди. Партия раҳбарларининг фикрларидан шахсан мен бир нарсага амин бўлдим: бугун кимки ўз устида ишламаса, изланмаса ютқазади. Кунлик янгилик ва ўзгаришлар ҳар биримиздан фаолликни, ташаббускорликни талаб қилмоқда. Айниқса, биз парламент аъзолари билдирилган ишончга муносиб бўлишимиз лозим.

Партиянинг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар билан қайта танишиб чиқдим. Ижтимоий соҳадаги қатор муаммолар ечимини топишни “адолатчилар”  олдига вазифа қилиб қилиб қўйилганлиги мени янада фаолликка чақирди. Жумладан, тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор қаратилгани, дорихоналардаги нарх масаласи долзарб аҳамиятга эга. Бу жамоатчиликни қийнаётган энг оғриқли муаммо. Бир хил дорини дорихоналарда турлича нархларда сотилиши ачинарли. Бу борада мунтазам жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарур.

Мен ўз олдимга яна бир вазифани белгилаб олдим. Тенгдошларимиз орасида бандлиги таъминланмаган йигит-қизлар йўқ эмас. Агар уларни ўз вақтида ишга жойлаштирилмаса муаммоларга дуч келиши шубҳасиз.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳаллий кенгаш депутатлари билан алоҳида чора-тадбир ишлаб чиқдик. Маҳалла фаоллари билан  тенгдошларимизнинг бандлигини таъминлаймиз. Бунда хусусий сектор раҳбарлари бизнинг энг яқин кўмакчимиз бўлади. Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бу борада энг ишончли йўл демакдир. 

                                                        Бунёдбек ТЎХТАСИНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қошидаги

 “Ёшлар парламенти” аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+