Карантин пайтида фаолият тўхтагани йўқ

18.04.2020 21:04:31

Коронавирус пандемияси бутун дунёни маҳв этишга уринаётган шу кунларда ҳамма ерда инсонлар саломатлигини асрашга қаратилган тадбирлар кенг миқёсда амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда ҳам мазкур касаллик кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида қатор чоралар кўрилмоқда. Карантин, “ўзини яккалаш” улар ичида муҳим ўрин тутади. Аксарият ташкилотлар масофадан ишлашга ўтказилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кангаши, шаҳар ва туман кенгашлари, фаоллар, депутатлар ҳам вазият тақозосидан келиб чиққан ҳолда иш юритмоқдалар. Бунда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари қўл келмоқда.

Аввало, шуни айтиш керакки, партия фаолларининг аксарияти Фейсбук, телеграмм, инстагарам каби ижтимоий тармоқларда ўз саҳифларини очганлар. Деярли ҳар куни улар орқали чиқишлар қилиб турибдилар. Саҳифаларнинг мундарижасига келсак, дунёда, мамлакатимизда, вилоят, шаҳар ёки туманда юз бераётган воқеаларга муносабат бош мавзу ҳисобланади. Ижтимоий тармоқдаги ҳар бир саҳифанинг ўнлаб, юзлаб обуначиси борлигини ҳисобга олсак, бундай чиқишларнинг самараси юқорилиги сезилади, албатта.

Масалан, партиямизнинг Норин туман Кенгаши раиси Носиржон Ҳасанов “Ёш адолатчи”лар қаноти аъзоларидан иборат кўнгиллиларнинг ибратли ишлари ҳақида ҳикоя қилган. Маълум бўлишича, улар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилган Хайрия ва хомийликни мувофиқлаштириш маркази фаолиятини ташкил этишда катта ёрдам кўрсатмоқдалар.

Бунда албатта, карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши диққат марказида турибди. Ҳар бир кўнгилли махсус кийим-бош ва тиббий ниқоблар билан таъминланган. Улар туман марказидан олис маҳаллаларда кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат тўпламларини етказиб бермоқдалар. Яқинда аҳолига томорқадан оқилона фойдаланишга шароит яратиш мақсадида бир неча минг помидор, булғор қалампири, карам ва бодринг кўчатлари ҳам тарқатилди.

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси Аҳмаджон Дадахонов эса ўз сайлов округи ҳудудида яшовчи аҳолининг талабига кўра “Қумқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида дезинфекция ишларини ташкил этмоқда. Бунда туман санитария-эпидемиология осойишталиги маркази билан ҳамкорлик яхши самара бермоқда. Натижада гузар, жамоат бинолари, кўчалар ва ҳовлилар ҳудуди зарарланиш хавфидан халос этилди.

Исроил Жўраев, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси:

– Яқинда коронавирус пандеммияси шароитида олиб борилаётган фаолиятни вебинар йиғилиш асносида муҳокама қилдик. Ҳар бир шаҳар ва туман кенгаши раисининг ҳисоботи тингланди. Амалга оширилган ишлар эътироф этилган ҳолда фойдаланилмаётган имкониятлар ҳам тилга олинди. Бундан ташқари, фаоллар ва депутатлар учун сиёсий ўқувларни онлайн тизимида ўтказиш чоралари белгиланди.

Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+