Карантин – спорт билан дўстлашишга бир имкон

10.04.2020 11:04:07

Сайёрамизнинг деярли барча мамлакатлари COVID -19 коронавирусидан жабр кўряпти. Айни дамда, мамлакатимизда ҳам мазкур касалликни олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида тегишли чора ва тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ – 5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Карантин пайтида спорт билан шуғулланиш ёки ҳар куни эрта тонгда эрталабки бадантарбия машқларини бажаришнинг ўзи ҳам турли касалликларга нисбатан иммунитет ҳосил бўлиши фанда исботланган. Карантин вақтида  уйдан чиқмаган ҳолда кайфиятни кўтариш учун  спорт билан шуғулланиш ҳам яхши самара беради.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мамлакатда ушбу вирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, санитарияга оид қонун ҳужжатлари  ва эпидемияга қарши курашиш қоидаларига риоя этилиши усутидан қатъий назорат ўрнатилганининг ўзи ҳам ижобий самара беряпти, деб ўйлайман. Бироқ, хушёрликни йўқотмасдан, мавжуд хатарларга тўғри ёндошган ҳолда барчамиз шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишимиз талаб этилади. Ўз вақтида қанчадан қанча синовлар ва оғир кунларни бошидан кечирган халқимиз вазиятга тўғри баҳо бериб, қанчалик қийин бўлмасин ушбу синовларни ҳам мардонавор енгиб ўтишига шак-шубҳа йўқ.

Шундай экан, ҳар биримиз, шахсий масъулиятимизни оширган ҳолда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги  томонидан берилаётган тавсияларга қатъий амал қилган ҳолда ўзимиз ва яқин инсонларимизни асрашга масъуллигимизни унутмаслигимиз керак.  

 

Равшан ДАСТИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси,

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+