Карантин талаблари ижроси сусайтирилмаслиги керак

16.09.2020 15:09:10

Юртимиздан “СОVID-19” пандемиясини буткул йўқ қилиш ва фуқароларимизнинг соғлигини сақлаш бўйича туну-кун бетиним меҳнат қилинмоқда. Пандемия даврида айниқса, иқтисодиёт тармоқларини узлуксиз ишлаши мамлакатимиз иқтисодиёти учун ўта муҳим аҳамият касб этади. Мамлактимиздаги ана шундай энг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Марказий кон бошқармаси ҳисобланади. Мазкур комбинатда бугунги кунда умумий ҳисобда 60 минг нафардан ортиқ киши меҳнат қилади. Табиийки, бундай йирик ишлаб чиқариш тармоғини мунтазам фаолият кўрсатишида соҳада қатъий карантин талабларига амал қилиниши ҳал қилувчи ўринга эга.

Жойларда карантин талабларига амал қилинишида партиямиздан сайланган депутатлар алоҳида фаоллик кўрсатишмоқда. Жумладан,   партиянинг халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати Саодат Бобоёрова ташаббуси билан Марказий кон бошқармасида ишчи-ходимлар орасида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш жараёнларига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар изчиллик билан амалга ошириш юзасидан Марказий кон бошқармаси билан назорат ва тарғибот тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйган.

Ўрганишлар давомида бошқарма тасарруфидаги корхоналар ишчилари пандемия шароитида тиббий маслаҳатлар олиш учун 3-Тиббиёт санитария қисмида 577-25-35 рақамли телефонда “СALL CENTER” тизими ташкиллаштирилган. Марказий кон бошқармаси бўлинмаларига коронавирус инфекциясидан профилактик даволаш мақсадида 3790 қути арбидол, эргоферон ва азитромицин каби дори дармонлар  ишчи-ходимларга бепул тарқатилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, аҳолидан тушаётган тез тиббий ёрдам мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этиш, ходимлар саломатлигини назоратга олиш мақсадида қўшимча равишда 15 дона енгил автомашиналар (5 та Damas, 2 та Cobalt, 7 та Nexia русумли ва 1 та Toyota русумли микроавтобуси) 3-Тиббиёт санитария қисми тез тиббий ёрдам (диспетчерлик) хизматига бириктирилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, ишчи-ходимларнинг рациони иммунитетни кўтарувчи маҳсулотлар – асал, ёнғоқ, шиповник каби бир қатор маҳсулотлар билан бойитилган маҳсулотлар билан доимий таъминланиб келинаётганлиги маълум бўлди. Шу билан бирга карантинга олинган ходимлар оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида уларга  зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш тизимли йўлга қўйилган. 

Коронавирус пандемиясини бартараф этишга қаратилган бу каби чора-тадбирлар ҳар бир корхонада уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Фақатгина сиз-у биз – барча фуқаролардан карантин талабларига қатъий амал қилиш  талаб этилади. 

Умуман олганда, Зарафшон шаҳридаги нафақат Марказий кон бошқармаси ишчи-ходимлари учун яратилган шароитлар, балки шаҳардаги барча ижтимоий соҳа объектлари томонидан карантин талабларига амалга қилган ҳолда фаолият кўрсатиши депутатларимизнинг самарали назорати остида эканлиги шаҳар аҳолисини мамнун этмоқда.

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+