Келажагимиз эгалари камолотига эътибор 

08.02.2021 21:02:07

Ёш авлод ҳаётнинг илғор қатлами, эртанги кунимизнинг ишончли ворисларидир. Айни пайтда униб-ўсиб камол топаётган  ана шу ёшларнинг билим даражаси, дунёқараши, ўй-фикри, маънавий қиёфасига қараб жамиятнинг эртанги кунини билиш мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай жамият тараққиёти, кенг қамровли  ислоҳотларнинг моҳиятини ҳамда жаҳонда юз бераётган воқеаларни идрок этувчи ёшларни тарбиялаш жараёни билан боғлиқ.

Шу туфайли ҳам Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида  илгари сурилган ғоялар доирасида умумтаълим мактаб ўқувчиларининг  онгига коррупциянинг  жамият ривожланишига салбий таъсирини содда ва тушунарли қилиб етказиш, истиқболимиз эгаларининг  ҳуқуқий билимини бойитиш, улар онгига коррупцияга қарши нафрат уйғотиш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини, уларнинг маънавий баркамол шахс бўлиб, жамиятга ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш мақсадида вилоятимизнинг шаҳар, туман умумтаълим мактабларининг  6-11 синф ўқувчилари ўртасида “Коррупция-адолат кушандаси”, “Коррупция ва миллий тараққиёт” мавзуларида иншолар танлови ўтказилмоқда.

Қарши шаҳридаги 15-умумтаълим мактабида  ўтказилган иншолар танловини тажрибали педагоглар зарурий кўргазмали қуроллар воситасида ўтдилар. Танлов мазмунли, ўқувчиларнинг  ёш психологик хусусиятларига мос илғор услуб ва янги педагогик технологиялар ёрдамида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳол ўқувчиларнинг коррупция жамият, қолаверса тараққиёт кушандаси, у энг ёмон иллат эканлиги, агар коррупция авж олса инсон ҳуқуқлари, уларни кафолатлаш  ва ҳимоя қилиш қийин кечиши ҳақида тасаввурга эга бўлдилар. Танлов  асносида ўқувчилар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги билим ва тасаввурларини бойитдилар. Коррупцияга оид намойиш этилган мавзу бўйича халқаро ва миллий тамойиллар ифодаланган турли кўргазмали воситалар, суратлар, плакатлар ўқувчиларда катта қизиқиш  уйғотди.

Умуман, иншолар танлови  ёш авлодни коррупцияга қарши аёвсиз кураш руҳида тарбиялашда муҳим қадам бўлди.

-Мен “Адолат” СДП вилоят ва Қарши шаҳар Кенгаши томонидан ўтказилган танловда қатнашганимдан мамнунман,-дейди Қарши шаҳридаги  санъат  мактаби ўқувчиси  Гулираъно Умидова.-Очиғи, коррупция ҳақида тасаввурга эга эдиму, бироқ чуқур билимим йўқ эди. Танлов баҳонасида жуда кўп китобларни, коррупция ҳақида рисола, мақолаларни мутолаа қилдим. Англаб етдимки, коррупция давлатни, халқни жар ёқасига етаклаб борувчи иллат экан. Мен ёзган иншо танловда биринчи ўринга лойиқ деб топилибди. Энди вилоят босқичида ҳам фахрли ўрин олиш учун ҳаракат қиламан.

 

                                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят

                                                      Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+